УЕФА еврокубоклар финалларига ҳакамларни тайинлади

12 май 2026, 08:20
30 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалининг бош ҳаками немис Даниэль Зиберт бўлади.

20 май куни Стамбулда бўладиган Европа лигаси финалини француз Франсуа Летексье бошқаради.

27 май куни Лейпцигда бўладиган Конференция лигаси финалида италиялик Маурицио Мариани бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.


Манба: UEFA.com