Уайт шахсий сабабларга кўра Англия ТЖ ихтиёрини тарк этди

Sherzod Nurmatov
1 дек 2022
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Бен Уайт шахсий сабабларга кўра терма жамоадан кетди.

"The Athletic" хабарига кўра, у энди Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022да иштирок эта олмайди. 

25 ёшли Уайт мундиаль ўйинларида қатнашмади. 

Жорий мавсумда у "Арсенал" таркибида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic