UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  10 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади

23 ёшга бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган қитъа кубогининг 2-ярим финали ҳам ортда қолди.

Унда Ўзбекистон олимпиячилари  Японияни мағлуб қилишди (2:0). Учрашувдан кейин жамоамиз ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

— Ажойиб ғалаба бўлди. Барчага ташаккур.

— Ўтган ўйинда жароҳат билан ўйнагандингиз. Ҳозир тўлиқ яхшимисиз?

— Ҳа, бироз жароҳатим бор эди. Ҳозир тузалдим. Лекин жисмоний жиҳатдан тўлиқ тикланишга улгурганим йўқ. Шу туфайли асосан ақл билан ўйнашга ҳаракат қилдим. Шукр, қўпол хатога йўл қўймадик.

— Бўлажак финал ҳақида...

—  Ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистони билан тўқнашамиз. Дубайда уларга имкониятни бой берган эдик. Лекин финалда барчаси бошқача бўлади. Бунинг учун боримизни берамиз.

— Стадион атрофида 20 мингга яқин мухлис йиғилди. Бу ёқимли ҳолатми?

— Албатта. Меҳмонхонадан чиқишимиз билан юзлаб мухлислар бизга ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг ҳар доим ёнимиздалигини ҳис қилиш бизга қўшимча куч бағишлайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика