

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев ушбу мусобақда энг кўп зарба берган футболчи бўлиб турибди. Жамоа сардори 5та ўйинда 14та зарба беришга эришди. Ўринбоев Жанубий Корея билан ўйинда рақиб дарвозасига гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь кунги финал учрашувида Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келишади.




