

Ҳозир Осиё қитъаси бўйлаб мазкур мусобақага саралаш ўтказилмоқда. "K" гуруҳида ўз учрашувларини ўтказган Япония ҳар иккала баҳсда ғалаба қозониб, келаси йил Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатининг дастлабки иштирокчисига айланди.
Японлар дастлаб Камбоджа, сўнгра Гонконгни бир хил 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси конкурсдан ташқари қатнашяпти. Тимур Кападзе шогирдлари эртага "Пахтакор" стадионида Бангладешга қарши майдонга тушишади. Мазкур учрашув 15:00да старт олади.




