

Учрашувда ҳисоб Айман Аль-Хулайф томонидан 48 дақиқада очилди. Бир неча дақиқалардан кейин эса Рётаро Мешино орадаги фарқни тиклади.
Баҳс тугашига оз муддат қолганида Абдулраҳмон Ғариб японияликлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувга якуний нуқтани қўйди – 2:1.
Япония - Саудия Арабистони 1:2 (0;0, 1:2)
"Thammasat University Main Stadium"
Голлар: Аль-Хулайф 48, Мешино 56, Ғариб 88

Олдинроқ, мазкур квартетдан ўрин олган Қатар – Сурия тўқнашувида жанговар дуранг (2:2) қайд этилганди.
Демак, 1 турдан кейин “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича:

Гуруҳдаги 2 тур ўйинлари 12 январга белгиланган:
15:15, С.Aрабистони – Қатар
18:15, Сурия – Япония



