UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02ЕЛ. МЮда дуранг, "Аякс"да мағлубият, "Интер" эса...  1 00:29ПСЖ президенти Швейцария прокуратурасига жавоб қайтарди  1 00:19ЕЛ. "Рома", "Порту", "Байер" ва бошқа жамоаларнинг бошланғич тариблари билан танишинг  0 00:01ЕЛ. "Вулверхэмптон" ва "Арсенал"нинг асосий таркиби маълум  2 23:44"Қизилқум" африкалик футболчи билан шартнома имзолади  18 23:37Роналду собиқ жамоадошини Туринга чорламоқда  9 23:19"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади  5 23:00"Реал" Бенземага янги шартнома таклиф қилди  4 22:45"Спартак" билан баҳсни "Пахтакор"нинг 5 футболчиси ўтказиб юборади ва "шерлар" эртага Москвага учади  13 22:35Европа Лигаси. Ўзил бугунги баҳсни оилавий сабаб туфайли ўтказиб юбориши маълум бўлди  3 22:14ЕЛ. "Аякс", "Севилья" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум  1 22:06ЕЛ. МЮ ва "Интер"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  8 21:55Каземиро: “Вальверде ҳақидаги фикрим нотўғри бўлган экан”  15 21:46Уммон чемпионатида 3та ўйинда 3та гол урган ўзбекистонлик ҳужумчи билан суҳбат  9 21:15Бундеслига. 23-тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2

Гуруҳдан чиқдик, амаллаб, лекин кескин ўзгаришга муҳтожмиз! Янгиликлар

Гуруҳдан чиқдик, амаллаб, лекин кескин ўзгаришга муҳтожмиз!

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Голлар: Бобир Абдуҳолиқов (22) - Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Хун (71)
15 январь 2020 йил. Бангкок. "Таммасат" стадиони.
Бош ҳакам:
Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)


Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.
Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+3. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этмоқда. Кимура ўйиннинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа қўшиб берган.

89. Ўзбекистонда сўнгги ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов Бобур Абдуҳолиқовни алмаштирди.

Афсус! Эронликлар ўйиннинг 87-дақиқасида Хитой дарвозасини ишғол қилишди. Ўзбекистон ҳозирча 2-ўринни сақлаб турибди.

85. Ойбек Рустамов! Рақибларнинг хатосидан сўнг "Қўқон-1912" ўйинчиси қулай вазиятга чиқди, аммо унинг берган зарбаси ноаниқ!

84. Кореяликлар учинчи голни уришга яқин эдилар. Аммо, Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракати жонимизга оро кирди.

- Хитой - Эрон ўйинида 83-дақиқа давом этмоқда. 0:0. Ушбу ҳисоб бизни қаноатлантиради.

80. Жанубий Кореянинг навбатдаги ўта хавфли ҳужуми. Ву Йонг Жонг икки бор дарвозамизни ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо ҳимоячиларимиз бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

78. Вакилларимиз сафида навбатдаги ўзгариш: Ойбек Рустамов Абдулла Абдуллаевни алмаштирди.

76. Корейслар ҳисобда олдинга чиқиб олишгандан сўнг ҳам тинчишмаяпти. Бизникилар эса караҳт аҳволда.

71. ГОООООООЛ! Оҳ Се Хун ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Унинг жарима майдончаси яқинидан ноқулай вазиятда берган зарбасини Абдувоҳид Неъматов бартараф эта олмади. 1:2 (!)

70. Друлович илк ўзгаришни амалга оширди: Нурилло Тўхтасинов Ойбек Бозоровни алмаштирди.

Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 ўйинидан суратларни томоша қилинг

66. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик кореяликлар тарафида: 56%-44%

60. Рақибларимиз сафида ўзгариш: Чон Син Воннинг ўрнига Ли Дон Кёнг ўйинни давом эттиради.

59. Жанубий Корея тезкор жавоб қайтарди, Ум Вун Сангнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси аниқ чиқмади.

58. Ухх! Алижонов жарима майдончаси яқинидан бир футболчини алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон ноқулай келган тўпни қўли билан ушлаб ололмади, аммо жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда кореяликлар яхшироқ ўйнашди.

51. Хавфли! Жасурбек Яхшибоевнинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳа, ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди.

49. Вакилларимиз иккинчи бўлимда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилишмоқда. Аммо, ўйин темпи юқори эмас.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- Дарҳақиқат! Биз учун муҳим бўлган Хитой ва Эрон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилмоқда. Таъкидлаш керакки, иккала ўйиндаги натижа ҳам бизни тўла қаноатлантиради.

ТАНАФФУС

44. Кореяликлар биринчи бўлимда дарвозамиз томон 9та зарба беришди ва уларнинг иккитаси аниқ чиқди, вакилларимизнинг эса 3та зарбасидан биттаси аниқ бўлди ва бу гол учун кифоя қилди.

39. Рақибларимиз ҳам бироз "жонланишди". Аммо, ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишмоқда ва кореяликларнинг ҳужумлари муваффақиятсиз тугамоқда.

34. Ҳа, учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаги саросимадан асар ҳам қолмади. Футболчиларимиз ҳозирга келиб нисбатан эркинроқ ўйнашмоқда ва тўп билан муомала қилишмоқда.

31. Тўпга эгалик қилиш бўйича деярли тенглик: 51%-49%

- Ўйиндаги голларни "Telegram"даги каналимизда кўришингиз мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

26. Ҳозирги дақиқаларга келиб устунликни вакилларимиз қўлга олди. Жамоамиз тўпга эгалик қилмоқда ва хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда.

22. ГООООООООООЛ!!!! Бобир Абдихолиқов тўпни жарима майдончаси ичида боши билан дарвозага йўллади. Унинг зарбасини эса Сонг Бум Кун бартараф эта олмади. Дарҳақиқат, унга жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев қулай пас берган эди. 1:1

17. Навбатдаги хавфли ҳужум. Футболчиларимиз Жанубий Корея олимпия терма жамоаси сардори Вон Ду Жэни жарима майдончаси ичида эркин қўйишди. Унинг Неъматов дарвозаси томон берган зарбаси эса дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

14. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам хавфли вазият уюштирди. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

13. Ҳа, яна Жанубий Корея хавфли вазият уюштирди. Жонг Сунг Вон ва Ум Вун Сангларнинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади. Акс ҳолда ҳисоб 0:2 кўринишига келиши мумкин эди.

10. Рақибларимиз гол урганидан сўнг ҳам тинчишмаяпти. Улар дарвозамиз томон кетма-кет хавфли вазиятларни уюштирмоқда.

9. Жанубий Корея тўпга эгалик қилмоқда, ҳозирча устунлик рақибларимиз томонида.

6. Ҳакам VARга мурожаат қилди, аммо қарор ўзгармади. 0:1

5. Жанубий Корея ҳисобни очди! Жонг Сунг Воннинг узоқ масофадан берган зарбаси Оҳ Се Хунга теккан ҳолда дарвозамиздан жой олди.

4. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, аммо ҳимоячилар тартибли ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Таммасат" стадиони Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинига тайёр

Даврон Файзиев Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинидан олдин жиддий фикр билдирди

- U-23 Осиё чемпионати "C" гуруҳи 3-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -90   

Фикрлар

+80   
15 янв 16:07:07
Xaqiqat rost gapiradi
Qodirqulov,yaxshiboyev va chap qanot ximoyachimiz( eng iplosi) qaysi "boyvachani" bollari bolishsenam termada shunday oyin qilishasan deb oylamagandim. Chap qanot ximoyachimizni qarang!!!! ( ismini bilmayman) shu oyin bilan termani qoya turing,bu ximoyachi birinchi ligaga ham tortmaydiku. Ishoning bular termamizda " buyruq" asosida asosiy tarkibda oynayapti. Nasafni chap qanot yarim ximoyachisi va ximoyachisi zamenda otiripti. Ular mavsum davomida tezlik qanday bolishini hammaga korsatib qoydi. Mavsum davomida ozi " ortacha" jamoasida ham zamenda otiradigan ximoyachi esa termada asosiy tarkibda. Asablarim chidamaganidan yozdim kimlargadur yoqmagan bolsa gapim uzur. Lekin oyinni,tarkibni,taktikani korib shuni aytmoxchimanki, ozi bizni "kattalarimiz"da maqsad yoq. Bunaqada hech qachon JCH tugul alimpiadalar ham armon boladi.
+42   
15 янв 16:10:15
Xushnud Tog`boyev
Davron Narziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshiboyevda vijdon degan narsa yo'q ekan. Ozroq vijdon bulganda Kotta xolasini jamoasida urtoqlik uyinidi uynagandek uynamasdi. Millionlab muhlislarni masxara qilgandek harakat qilmasdi. Jamoadoshlarini odam urnida kurardi.
Yaxshiboyev o'zidan Ronaldo ili Messi yasab olgan!
O'zim bo'lay qabilida ish tutayapti noinsof!

Bitta gol ursam mani Angliyaga chaqirishadi deb o'ylayapti shekilli ahmoq!
Eron bilan o'yinni ham shu iflos rasvo qilgandi
+42   
15 янв 16:07:36
Liverpool.fan
Yaxshiboyiv Tailandda yoqmaydigan narsa yeb qoyganmi maydonda TICHIB qoyapti oyin yoq voopshe
+41   
15 янв 16:45:25
Farhod Yusupov
Bunaqa himoya bilan natijaga erishib bo‘lmaydi. Terma jamoa sardorini axvolini qara lattaku
+39   
15 янв 16:10:52
Navbahor_Arsenal_Yuventus
Яхшибоевни келажаги сардор рашидовникидақа бўлади, икковиниям характери бир хил экан ўзини биларкан, майдонда мендан зўри йўқ деб ўйлайди шекили, роналду мессилар сени ёшингда олтин тўп олган сен халиям Ўзбекистонда юрибсанку ўзингни котта олишингни қара, сал пасроқ туш футбол жамоавий ўйин, бир ўзинг хеч нарсани хал қилолмайсан
+39   
15 янв 16:10:17
Xaqiqat rost gapiradi
Yaxshiboyev ozini korsataman deb qolgan 10 ta sherigi va ves ozbekiston axolisiga kondalangiga qoyyapti. Bilib qoy bunday kukanayliging va oyining bilan gazvadaligada qolib ketasan
+39   
15 янв 16:10:13
Пахтакор / 2017
Шота жасурни бекорга жавоб бермаганига Яна Бир ишондик
+39   
15 янв 14:55:45
Ўзбеклигим фахрим
Терма жамоамизга омад Оллоҳ Олимпиадага боришларини насиб қилсин илоҳим
+38   
15 янв 15:26:29
Fanat Barca 7
Уйин ноль ку. Химоя йук..
+37   
15 янв 16:10:49
2503
ТАН ОЛАЙЛИК КОРЕЯ БИЗДАН КУЧЛИ ЭКАН..ЮТҚАЗИБ ҚУЙМАСАК БУЛГАНИ..ЯХШИБОЕВНИ АЛМАШТЕШСА ЯХШИ БУЛАРДИ
+36   
15 янв 16:10:34
Fanat07 uzb
Jasur o'zidan ronaldo yasab opti
+36   
15 янв 16:06:11
Музаффар Махмудов
Бу Яхшибоев деган кут кайси министрни жияни бу. Кулидан ку.ок хам келмайди. Факат основнойда тущади. Заебал он
+36   
15 янв 15:29:37
Bo'ron
Гурухдан чиколмасангла кайтмаларинг узб га
+32   
15 янв 15:57:16
internasionale
гапиришга осон футболчиларга хам осонмас дейди шархловчи гапни каранг футболчига осон бумаса корейслар нима уларга осонми далбан
+32   
15 янв 15:25:07
KANIMEH
Кореяликлар майдонда учиб юрибдику
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг