U-23 Осиё чемпионати. “B” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди
15 янв 2020 20:20
Янгиликлар
U-23 Осиё чемпионати. “B” гуруҳидан чорак финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди
Бироз олдин, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати “B” квартетидан ўрин олган 3 тур баҳслари якунланди.
Қатар олимпиячилари бир киши кам бўлиб қолган Японияни енга олмаган бўлса, С.Арабистони сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Сурияда устун келди.
Саудия Арабистони – Сурия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: Фирас аль-Бурайкан 80
Четлатиш: Дали (иккинчи сариқ) 88

Қатар – Япония 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: Огава 73, аль-Ахрак 79
Четлатиш: Танака 45+4

Шу тариқа, гуруҳда саудияликлар биринчи ўринни, Сурия футболчилари эса 2 ўринни олиб, плей-оффга йўлланма олишди. Барча ўйинларда дуранг қайд этган Қатар эса Япония каби мусобақа билан хайрлашди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар