UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Расман: Отаменди - "Бенфика" футболчиси!  1 02:00Olamsport: Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги, Хабибга шер билан шуғулланишни таклиф қилишди  0 01:50Англия ЛК. Моуриньо пенальтилар сериясида шогирдини мағлуб этди ва "Тоттенхэм" чорак финалга йўл олди  22 00:55Тер Штеген: "Барселона"нинг мақсадлари ўзгармаган"  0 00:33Дрогбага УЕФА Президенти соврини топширилади  1 00:18Дембеле МЮ билан музокараларда қатнашаётгани боис машғулотларга кеч қолган  3 23:59Испания. "Валенсия" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди  0 23:43"Ливерпуль" футболчиси коронавирусга чалинди  0 23:28Андрей Канчельскис: "Анча яхши бўлиб қолдим"   23 23:11"Наполи" етакчиси жароҳат олди  0 22:54Англия Лига Кубоги. "Тоттенхэм" - "Челси". Асосий таркиблар маълум!  17 22:40"Лион" Депайнинг нархини туширишга тайёр  0 22:26Бальде Кейтанинг янги жамоаси эълон қилинди  0 22:24Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар  17 22:14"Ростов"нинг бир йўла уч футболчиси ушбу трансферлар ойнасида кучли бешлик жамоаларига ўтиши мумкин  30

Хайр Олимпиада, хайр Токио Янгиликлар

Хайр Олимпиада, хайр Токио

U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун Австралия - Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
Учинчи ўрин учун баҳс
Австралия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Николас Д'Агостино (47)

Четлатиш: Ойбек Бозоров (59)

25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)
Ҳакамлар:
Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (учаласи БАА), Сивакорн Пу Удом (Таиланд).
VAR ҳакамлари: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али (БАА), Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (БАА).

Австралия U-23: 1.Томас Гловер, 3.Алекс Герсбах, 4.Дилан Райан, 6.Тасс Мордоукоутас, 7.Рами Нажжарине, 8.Зак Данкан, 11.Рено Пископо, 14.Томас Денг, 15.Николас Д'Агостино, 17.Киану Баккус, 19.Даниэль Боуман.
Захира: 12.Жордан Холмес, 18.Даниэль Маргуш, 2.Габриэл Клеур, 9.Алҳассан Туре, 10.Денис Генерау, 13.Аиден О'Нейл, 16.Трент Бухагиар, 20.Коннор О'Тил, 21.Якоб Италиано, 22.Бен Фолами, 23.Коннор Меткалфе.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, .
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+3. Рақиб посбони Томас Гловер ўйинни чўзгани учун сариқ карточка олди.

90+3. Алиқулов ноқулай вазиятда дарвоза томон зарба бериб кўрди, ноаниқ.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

89. Яхшибоев стандарт вазиятни кўкка совурди. Сўнгги имкониятлардан бири эди.

85. Рақибларимиз сафидаги навбатдаги ўзгариш: Бен Фолами Рено Пископони алмаштирди.

82. Жасур Яхшибоев!!!! Унинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди!!!!

79. Вакилларимиз ҳужумга ўтишга уринишмоқда, аммо бир футболчининг йўқлиги барибир ўз таъсирини ўтказяпти.

75. Друлович майдонга Достон Ибрагимовни туширди, у Илҳом Алижоновни алмаштирди.

71. Хавфли вазият! Австралияликлар ҳужумларга зўр беришмоқда ва улар жуда ҳам хавфли чиқмоқда. Ҳозирги вазиятнинг ўзида ҳам рақиблар дарвозамизни бир неча бор "ўққа" тутишди.

69. Қизил карточкадан сўнг "кенгурулар" устунликни ўз қўлларига олишди.

65. Австралияликларда ўзгариш: Алҳассан Туре Даниэль Боуманни алмаштирди.

64. Шароф Мухитдинов жарима зарбасини ажойиб ижро этган эди, аммо бироз ноаниқ.

60. Ўзгариш: Шароф Мухитдинов Миржаҳон Мираҳмадовни алмаштирди.

59. Ойбек Бозоров қизил карточка олди! Афсус, футболчимиз оёғининг таг қисми билан рақибга зарба бериб юборган эди.

59. Яна Яхшибоев жарима майдончаси яқинидан зарба берган эди, аммо Томас Гловер ўз ўрнида.

56. Вакилларимиз иккинчи бўлимни ўта ёмон бошлашган эди, аммо ҳозирга келиб сал ўзимизга келмоқдамиз. Аммо, ҳужумларни якунлаш бизда қийин кечмоқда.

53. Друлович ҳам ўзгаришга қўл урди: Ойбек Бозоров Нурилло Тўхтасиновни алмаштирди.

52. Даниэль Боуманга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

50. Австралияликлар ўйин давомида биринчи бор аниқ зарба беришган эди, аммо... шу аниқ зарба гол учун етарли бўлди. Бу вазиятда Неъматов ҳам жамоамизни голдан сақлаб қола олмади.

47. ГОООООЛ!! Афсус, гол ўтказиб юборди. Николас Д'Агостино бир неча футболчиларимизни алдаб ўтган ҳолда жарима майдончаси остонасидан дарвозамизни ишғол қилди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- Австралиялик таркибида ўзгариш: Денис Генерау Рами Нажжаринени алмаштирди.

ТАНАФФУС

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

41. Ҳа, вакилларимизда гол уриш учун ажойиб имкониятлар юзага келганди, аммо уларда фойдалана олмаяпмиз. Рақиб эса ҳали дарвозамиз томон зарба бермади (!)

36. Эххх!!! Бобир Абдуҳолиқовв! Жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб ўтган ўйинчимиз дарвоза томон зарба берди, аммо австралияликлар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

33. "Кенгурулар" айни дақиқаларга келиб иккинчи рақам бўлиб ўйнашмоқда десак бўлади. Чунки, вакилларимиз кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда ва тўпга эгалик қилишмоқда.

28. Яхшибоеееееввввв!!!! Жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб ўтган футболчимиз гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлган эди, аммо зарба мукаммал чиқмади ва дарвозабон уни бартараф этди.

25. Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз яхшироқ ўйнамоқда. Ўзбекистон ҳозиргача 5 бор зарба берди, уларнинг иккитаси эса дарвоза томон аниқ борди.

17. Яхшибоевв!!!! Қарши ҳужумга ўтиб кетган вакилларимиз Жасур Яхшибоевни қулай вазиятга чиқаришди, аммо, ярим ҳимоячимизнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Ўзбекистон тарафида: 34% - 66%

11. Хавфли вазият! Бобир Абдуҳолиқовнинг жарима майдончаси ичига ташлаб тепган тўпига Жасур Яхшибоев бош билан зарба берди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

10. Бобир Абдуҳолиқовнинг рейдини Зак Данкан тўхтатиб қолди, аммо ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

8. Вакилларимиз томонидан илк зарба. Абдулла Абдуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

7. Бироз аввал Ҳожиакбар Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Аммо, ҳозирга келиб футболчимизда ҳаммаси жойида.

5. ГОЛ! Йўқ, гол инобатга олинмайди. Николас Д'Агостино Неъматовга нисбатан қўполлик ишлатган эди. Аммо, австралиялик дастлабки дақиқаларда фаолроқ ўйнашмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун Австралия - Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз, асосийси бу баҳс ғолиб жамоага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади.


Рейтинг: -320   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика