

Унга кўра, мазкур тадбир 2026 йилнинг 12 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.




