U-17 ЖЧ. Ўзбекистон делегацияси "Жакарта" стадионига етиб келди

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2023
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувини ўтказади.

Англияга қарши беллашув Ўзбекистон вақти билан 13:30да старт олади.

Мазкур ўйинда Ўзбекистон термаси тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Ўзбекистон терма жамоаси учрашув бўлиб ўтадиган "Жакарта" стадионига етиб келди.

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia