U-17 жаҳон чемпионатининг қизиқарли статистикаси
08 ноя 2023 10:40
Янгиликлар
U-17 жаҳон чемпионатининг қизиқарли статистикаси
98943
Мексика ва Аргентина ўртасидаги 2011 йилги U-17 жаҳон чемпионати финалига 98,943 нафар томошабин ташриф буюрди. "Эстадио Ацтека"да бўлиб ўтган мазкур беллашувда мексикаликлар ўз мухлисларини 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан хушнуд этишди.
2219
U-17 жаҳон чемпионатида дарвозаларга умумий 2219та тўп киритилган. Энг сўнгги гол 2019 йил бразилиялик Лазаро томонидан урилган.
1455
Сўнгги U-17 жаҳон чемпионати финалидан буён Covid прандемияси туфайли 2019 йил Бразилиянинг ёрқин ғалабали кечаси ҳамда Индонезиядаги турнирнинг очилиш учрашуви ўртасида 1455 кунлик танаффус юзага келди.
183
2017 йилги турнирда дарвозалар энг кўп ишғол қилинган, ўшанда дарвоза томон йўлланган 183 зарба голга айланган.
89
Бразилия терма жамоаси финал босқичида энг кўп ўйинда иштирок этган жамоа саналади (89 ўйин). Жанубий Америка жамоаси Индонезия яшил майдонларида ҳам камида учта баҳсда майдонга тушади.
26
Тўртинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш йўлида Нигерия ўсмирлар терма жамоаси 26та гол уриб, рекорд ўрнатган. Келечи Иҳеаначо эса мусобақанинг "Олтин тўп"и ва "Олтин бутса"си билан тақдирланган.
18
Бразилия ва АҚШ ўсмирлари мазкур ёш тоифасидаги мундиалда 18-маротаба иштирок этади, бошқа ҳеч бир мамлакат бунча кўп қатнашмаган.
13
Финал босқичида энг йирик ҳисоб 1997 йил Испания ва Янги Зеландия ўртасидаги баҳсда қайд этилган, ўшанда европаликлар 13:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Дэвид Родригес-Фрайле эса турнирдаги бир ўйинда тўртта гол урган дастлабки футболчига айланди.
10
Нигериялик Виктор Осимҳен 2015 йилги мусобақада 10та гол уриб, битта турнирда энг кўп рақиб дарвозасини ишғол қилган футболчига айланди.
9
Турнир тарихидаги энг тезкор гол 2007 йил Бразилия ва Янги Зеландия учрашувида урилган. Ўшанда Фабиньо 9-сонияда океанияликлар дарвозабонини ранжитган.
8
Бразилия турнир тарихида энг узоқ муддат мағлубиятсиз серия қайд этган жамоа бўлиб турибди. 2017 йилги 3-ўрин учун баҳсда Малини 2:0 ҳисобида енгган "Селесао" 2019 йилда кетма-кет етти ўйинда ғалаба қозонди.
7
2017 йил Англия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги финал энг сермаҳсул ўтган беллашув саналади, ўшанда "ёш шерлар" 5:2 ҳисобида устун келган.
6
Индонезия U-17 жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган олтинчи ОФКга аъзо мамлакат ҳисобланади. Аввалроқ Хитой (1985), Япония (1993), Корея Республикаси (2007), Бирлашган Араб Амирликлари (2013) ва Ҳиндистон (2017) мусобақани ўз майдонларида қабул қилган.
5
Нигерия бешта U-17 жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, чемпионлик борасида етакчи саналади. Африкаликлар 1985, 1993, 2003, 2007 ва 2015 йилларда кубокни боши узра юқори кўтарган.
4
Испания тўрт маротаба финалга чиқиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берган. "Қизил фури" 1991, 2003, 2007 ва 2017 йилги мундиалларда ҳал қилувчи баҳсда ютқазган.
3.1
Турнирда ҳар ўйинда ўртача 3.1тадан гол урилмоқда. Бу кўрсаткич Миср-1997 ва Финляндия-2003 турнирларида энг юқори чўққига чиқди, ўўшанда ҳар бир ўйинда ўртача 3.66тадан тўп киритилган.
2
Турнирда бир неча маротаба ғалаба қозонган ягона мураббий Карлос Сезар ҳисобланади. Бразилиялик мутахассис 1997 ва 1999 йилларда ўз миллий терма жамоаси билан шоҳсупага кўтарилган.
1
Бир неча кундан сўнг Индонезия 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини ўтказади. Осиёликлар 24 жамоа орасида ягона дебютант саналади.
U-17 жаҳон чемпионати. Барча жамоаларнинг якуний таркиблари билан билан танишинг
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар