U-17 жаҳон чемпионати. Бугун Ўзбекистон Францияга қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
25 ноя 2023, 07:13
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Францияга қарши ўйин ўтказади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади. 

Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни Даҳане Беида (Мавритания) бошқариб боради. Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia