

Бугун Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнирдаги илк учрашувини ўтказади. Рақиб - Парагвай U-17 терма жамоаси бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Эспайр” академияси 1-майдонида старт олади.
Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17
5 ноябрь. Қатар. "Эспайр" академияси. 1-стадион. 18:00
Бош ҳакам: Роҳит Сагги (Норвегия)
Қанот ҳакамлари: Андерс Дале, Йорген Валстадсве (иккиси – Норвегия)
Тўртинчи ҳакам: Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш)



