U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди

Khoja
5 ноя 2025, 07:39
Айни кунларда Қатар майдонларида ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнирдаги илк учрашувини ўтказади. Рақиб - Парагвай  U-17 терма жамоаси бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Эспайр” академияси 1-майдонида старт олади.

Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17

5 ноябрь. Қатар. "Эспайр" академияси. 1-стадион. 18:00 

Бош ҳакам: Роҳит Сагги (Норвегия)

Қанот ҳакамлари: Андерс Дале, Йорген Валстадсве (иккиси – Норвегия)

Тўртинчи ҳакам: Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш)


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia