

Жамоамизнинг бугунги рақиби - мусобақа мезбонлари Хитой ўсмирлар терма жамоаси бўлди.
Қизиқарли баҳсларга бой ўтган беллашувда ҳисобни юртдошларимиз очишга муваффақ бўлишди. 18-дақиқада Абубакир Шукуруллаев хитойликлар дарвозасини ишғол этди. Футболчимизнинг суперголини телеграм-каналимизда томоша қилишингиз мумкин.
Бироқ биринчи бўлим охирида (42-дақиқа) Ванг Йининг аниқ зарбасидан кейин мувозанатни тиклаган мезбонлар, иккинчи бўлим ўрталарида (68-дақиқа) Веи Шиангшиннинг голи эвазига иродали ғалабага эришди.
U-16 Халқаро ўртоқлик турнири
Хитой 2:1 Ўзбекистон
Голлар: Ванг Йи; Веи Шиангшин — Абубакир Шукуруллаев







