

Бугун "C" ва "D" гуруҳларида илк тур ўйинлари бўлиб ўтди. Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Непалга қарши кураш олиб боришди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида КХДР Қувайт устидан йирик ғалабага эришди - 3:0.
Ўсмирларимиз иккинчи турни айнан КХДРга қарши 9 сентябрь куни ўтказишади.
"D" гуруҳида эса Эрон Қатарни таслим қилди, Сурия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Ўсмирларимиз иккинчи турни айнан КХДРга қарши 9 сентябрь куни ўтказишади.
"D" гуруҳида эса Эрон Қатарни таслим қилди, Сурия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Бугунги ўйинлар
«C» гуруҳи
1-тур. 7 сентябрь
Ўзбекистон – Непал 1:1
КХДР – Қувайт 3:0
«D»гуруҳи
1-тур. 7 сентябрь
Эрон – Қатар 3:2
Сурия – Саудия Арабистони 0:0



