Тьяго Силва: "ПСЖ чорак финалга чиқиш учун муносиб ўйин кўрсатмади, ҳакам бунда айбдор эмас"

Aslanov Jasurbek
9 мар 2017
ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силва ўз жамоасининг Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

"Буни тушунтириш қийин, биз шунчаки ўйнамадик. Ўз ўйинимизни йўлга қўя олмадик. ПСЖ биринчи баҳсда яхши натижага эришди, аммо бу кеча чорак финалга чиқишга муносиб эмас эди. Суаресда қоидабузарлик бўлмаганди, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Ҳакамни айблаш нотўғри, чунки биз ўйинимизни кўрсата олмадик" - дейди Силва.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com