

40 ёшли мутахассис бугун “Болонья” устози сифатида таништирилади, деб хабар қилади инсайдер Никола Скира.
Италиялик клуб билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди ва унинг товон пули йилига 1 млн еврони ташкил қилиши айтилмоқда.
Моттанинг охирги иш жойи “Специя” бўлган ва у жамоани жорий йил июн ойида тарк этди. Олдинроқ эса у “Женоа”ни бошқарган ва ПСЖ ёшлар жамоасида фаолият олиб борганди.
Аввалроқ, “Болонья” Синиша Михайловични истеъфога чиқарганди.



