UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10ОФК назарига тушган ўзбекистонликлар  6 11:542013 йилнинг энг қиммат футболчилари  4 11:30Диего Форлан: "Атлетико"да Чемпионлар Лигасини ютиш учун имконият бор"  2 11:07"Ман Сити" "Наполи"нинг испаниялик футболчиси учун бўлаётган курашда етакчи  0 10:44Энг машҳур қизил карточкалар  9 10:22"Ливерпуль" коронавирус сабаб ЧЛ учрашувига келмаган "Атлетико" мухлисларининг пулини қайтаришдан бош тортди  9 10:07Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 472 нафарга етди  3 09:47“Валенсия” етакчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин   1 09:40Жасур Яхшибоев - Юлдузлик касали, "Манчестер Сити" ва комментлар ҳақида  19 09:26“Арсенал” ва “Барселона” ПСЖ футболчиси учун курашади   1 09:08Суперлига-2019. "Юракчали" Анзур, Бердиевдан уч ва 7:1 ёхуд учинчи турнинг энг сара кадрлари   2 09:05“Милан” ярим ҳимояда катта “тозалаш” қилади   1 08:54Камолиддин Алимовни табриклаймиз!  3 08:44Икарди ПСЖдан кетади   0 08:25Морелос учун АПЛнинг 4 клуби курашади   0

Тухель "Реал"нинг муаммоларини очиб ташлади. Зидан жамоаси ҳар жабҳада кучсиз Янгиликлар

Тухель "Реал"нинг муаммоларини очиб ташлади. Зидан жамоаси ҳар жабҳада кучсиз

Теглар :  ПСЖ Реал
Париждаги ўйин мавсум олдидан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувига ўхшади. Икки жамоа натижа қандай бўлишига эътибор қаратмади.

Иккала клуб ўзининг асосий юлдузларисиз (Модрич, Рамос, Иско, Мбаппе, Неймар, Кавани) ўйнашди. Баҳсда қуйидаги талабларга жавоб берган клуб зафар қучди: а) тезкор гол урган б) доимий услубида ҳаракат қилган в) уйида ўйнаган.


Бу ерда 16та банддан иборат таҳлил керак эмас деб ўйлайман. Учрашувнинг ягона муҳим мавзуси - ўзгараётган Мадрид клубининг муаммолари. Шу сабабли нега Зинедин Зиданнинг жамоаси бунчалик ёмон эканлигини ўрганамиз.



"Реал" қанчалик ёмон ўйин кўрсатди?

ПСЖ ҳар жабҳада рақибидан устун эди. Аммо "Реал"нинг муваффақиятсизлигини битта факт кўрсатиб бериши мумкин: Тезкор гол ўтказиб юборган мадридликлар жавоб тариқасида Париж клубини ўз майдонига қамаб қўя олмади. Одатда тенг жамоалар куч синашса, голдан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олганлар ҳимояга ўтади, мағлуб бўлаётганлар эса бор кучини ишга солиб, ҳисобни тенглаштиришга интилади.


Бу суратда тўп кўпроқ қайси ҳудудда бўлганини кўришимиз мумкин. Биринчидан, "Реал" ўтказиб юборилган голдан сўнг тўпга эгалик қилмади. Иккинчидан, қайси жамоа тўп билан бўлмасин, у доимо ПСЖ дарвозасидан узоқда юрди.

"Реал" тўпни назорат қилганида, ҳаракатланишда жиддий муаммолар кузатилди. Пасларнинг бор-йўғи 22% рақиб дарвозасига яқин ҳудудга узатилди.


Натижа: Жарима майдони ичидан зарбалар 7:4 ПСЖ фойдасига, голли вазиятлар бўйича 3:1, дарвозага аниқ зарбалар 5:0. Ҳудуд, тўпга эгалик қилиш, ўта хавфли ҳужумлар - барча кўрсаткичлар бўйича ПСЖ рақибидан устун эди.


Прессинг - энг жиддий муаммо

"Реал" рақиб майдонида прессинг уюштира олмади, шу сабабли Мадрид клуби тўпга эгалик қилмади ва уни ўз томонига қамай олмади. ПСЖ ўйинни 90% аниқ пас билан якунлади - Тиаго Силва ва Преснел Кимпембеларнинг узатмаларидаги аниқлик 96%га етди.

ПСЖ тўпга эгалик қилганида икки хил вазият бўлди. Биринчиси - "Реал" 4-1-4-1 схемасида (ҳар доим ҳам тартибга эътибор қаратилмади) ҳаракат қилди ва рақибга умуман босим ўтказмади.

Иккинчиси - 4-4-1-1. Бу схемада гоҳида Кроос, гоҳида Хамес қолганлардан ажралиб, пассив босим ҳосил қилди. Рақибда муаммо туғилиши учун бу етарли эмас.


"Реал" жамоавий прессинг амалга оширишни эплай олмади. Бу ерда Хамес ва Кроос фақат бир футболчига ўйнади (иккала жамоа 4-3-3да ўйнади, "Реал" фақат икки футболчини ёпди, Касемиро орқароқда ҳаракат қилди, Гейеда эса "қўриқчи" йўқ). Азар назария бўйича Гейени ёпиши мумкин.

Аслида эса у Гейе ёки Меньедан бирини танлай олмай, кимни қўриқлашни билмаяпти. Гейе тўлиқ эркин, тўп билан бўлиб турган Кимпембега ҳеч ким босим ўтказмаяпти.


"Реал"да прессинг бўйича аниқ кўрсатмалар йўқ. Жамоанинг бир қисми биринчи, қолгани эса бошқа режа бўйича прессинг уюштиришидан қўрқинчлироқ нарса йўқ.


Муваффақиятсизликлар тез-тез такрорланди. Масалан, юқоридаги суратда "Реал" яна марказда прессинг амалга оширяпти. Энди хатто барча ярим ҳимоячларни ёпишди (Касемиро олдироққа чиқди), аммо иккита вазиятга эътибор беринг: 1) ўз ярим майдонида персонал прессинг уюштириш катта таваккал ҳисобланади, одатда буни рақиб дарвозаси олдида амалга оширишади 2) Бундай прессингдан мақсад - тўп қабул қиладиган барчани ёпиш, суратда эса яна Кимпембе бўш.

Ҳеч бир топ клуб бунчалик ёмон прессинг уюштирмайди. Бу услуб ёки мураббий кўрсатмасига боғлиқ нарса эмас: Минимал прессинг доимо керак, акс холда Париж - "Реал" учрашувидаги сценарий такрорланади. Асосий режангиз прессинг бўлмасин, аммо босимсиз муваффақиятга эришмайсиз.


Авваллари Зиданнинг "Реали" прессингда жуда яхши ҳаракат қиларди. Франциялик "Қироллик клуби"даги иккинчи мавсумида рақибни жуда юқорида кутиб олишга ҳаракат қилди, аммо вақт ўтиши билан агрессив босимдан воз кечди. Бироқ "қаймоқранглилар" вақти-вақти билан намунали прессинглаш уюштириб туришди. Ундаги муҳим ролни Лука Модрич ўйнади. Ҳамма гап Модричда деб ўйласангиз адашасиз. Муаммо каттароқ.


Бэйл ва Азар ҳимояга ёрдам бермаяпти

Агар прессинг бўлмаса позицион ҳимояда ишончли ҳаракат қилиш лозим. "Реал"да бундай эмас. Қанотдаги машҳурлар вазиятни оғирлаштирмоқда: Эден Азар ва Гарет Бэйл ҳимояга қайтмаслиги билан машҳур. Таркибда бундай футболчи битта бўлса, жамоани унга мослаштириш мумкин. Бироқ икки "қайтмас" - хаддан ташқари кўп. Айниқса марказда секин ҳаракатланадиган Кроос ва ҳимояга жуда кам ёрдам берадиган Хамес бўлса.


ПСЖ айнан қанотларга босим ўтказди. Деярли барча вазиятлар чап ёки ўнгдан бошланди. Чап қанот ҳимоячиси Хуан Бернат иккита голга ассистентлик қилди. Баъзида ҳужум қанотда бошланди, баъзида эса марказдан ўйнаш учун футболчилар етишмади.


Омадсизликнинг биринчи тури - Азар жуда юқорида бўлгани туфайли Ферлан Менди 2га 1 қолиб кетди:


Иккинчи тури - Бэйл кераксиз пайтда Ди Мария ортидан таянч ярим ҳимоя ҳудудига сурилди:


Кейин энг муҳим вазиятда Гарет вазиятдан тушиб қолди - ПСЖ 4га 3 чиқди. Айан шу тўртликдаги Ди Мария гол урди.

Пастдаги сурат эса иккинчи голдан олдинги вазият. Таянч ҳудуди бўш, чунки Азар олдинда қолиб кетгани учун Кроос ва Касемиро унинг жойини ёпишди. Сюрприз сюпризга боғланиб голга айланди:


Азар ва Бэйлнинг муаммоси бир хид эмас - улар баъзида эътиборни йўқотишади, баъзида футболчилар жуда олдинда, баъзида эса жой танлашда адашишади. Бу ерда уларнинг айби йўқ. Улар ҳаракат қилишди, шунчаки бундай иш билан кўп шуғулланишмаган.


Узоқ муддатли режада битта ечим бор: Азар ёки Бэйл захирада қолади. Прессинг яхшиланган тақдирда ҳам бу керак. Ким? Бэйл бўлса керак, аммо бу қийин. Гарет - мавсум стартидаги жамоанинг энг ёрқин футболчиси, аммо Азар - асосий юлдуз.


Яна бир муҳим жиҳат: Тухель бу камчиликни жуда яхши тушунди. Икки қанот ҳимоячиси жуда юқорида ўйнади, ярим ҳимояда мувозанат бўлиши учун бирданига икки "бузувчи" (Маркиньос ва Гейе) майдонга туширилди. Яхши иш берди, аммо бошқа рақиблар "Реал"ни бундай жазолай олмаса керак.


"Реал" ҳаводан бўладиган узатмалардан воз кеди, аммо унинг ўрнига бошқа услуб топмади


"Реал" қанотдан бор-йўғи 9та узатма амалга оширди. Сўнгги йилларда жамоанинг битта баҳсдаги ўртача кўрсаткичик 20тадан пасаймаган эди. 9та узатма - бошқа услубга ўтаётган жамоанинг натижаси (масалан, марказдан). Аммо "Қироллик клуби"нинг узатмалардан воз кечиши фойда бермади, чунки унинг ўрнига бошқа услубдан фойдалана олмади.


Таркибда Азар бўлса, узатмалардан фойда йўқ, шу сабабли қарорни тушунса бўлади. Аммо услубни энди излашаётгани жуда ғалати. "Реал" мавсумнинг илк ўйинларида қанотдан узатмалар орқали ўйнади. Бу вақт ичида янги услубни излаш керак эди. Натижа: Азар майдонда, бироқ марказ орқали ўйнаш услубининг тизими йўқ.


Икки асосий муаммо - марказ орқали ҳаракатланишда вариантлар йўқ ва рақибнинг таянч ҳудуди тўлдирилмади. Пастдаги суратга назар ташланг. Бундай вазиятда ҳужумга ўтиш жуда қийин, хатто Хамес ва Кроос билан ҳам.


Яна 5га 1 ва рақиб таянч зонасида "Реал" футболчиси йўқ.


Бу иссиқлик картасида "Реал" рақиб таянч зонасида умуман ўйнамаганини кўришимиз мумкин.


Бу ғалаба ПСЖни Чемпионлар лигасининг фаворитларидан бирига айлантирадими?


Йўқ, биз ПСЖ ҳақида ҳеч нарса била олмадик.

Тухелнинг қанотларни ишлатиб, икки "бузувчилар"дан фойдаланиши яхши фойда келтирди. ПСЖнинг доимий ўйин услуби ҳам ёрдам берди. Устунлик ва ғалаба - адолатли натижа.

Аммо Кавани-Неймар-Мбаппе учлиги ўйнаган баҳсларда ҳаммаси бошқача бўлади. Бошқа қарорлар қабул қилинади. ПСЖнинг трансферларини мақташ мумкин - у ерда ҳаммаси тўғри амалга оширилган, Тухель керакли футболчиларни қўлга киритди. "Жамоада Гейе бўлиши учун кўп курашдим. У ҳақиқий машина. Гейе ҳеч қачон тўхтаб қолмайди ва тўпни олиб қўйишдан чарчамайди" - деди Томас.


Жамоа евромуваффақиятларга яқинлашиб олди. Аммо бу ўйингача маълум эди. Тухель ЧЛдаги ғалаба ҳақида савол берса, матбуот-анжуманини тарк этиш билан таҳдид қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг