Турсуновнинг дебютида "Умм Салал" мағлуб бўлди

Nadirkhuja Yuldashev
28 янв 2016
Бугун Санжар Турсунов ўзининг янги жамоаси сафидаги илк учрашувини ўтказди.

Ҳамюртимиз янги жамоаси сафида 7-рақамда тўп тепди. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунига етди. Иккинчи бўлимнинг бошида "Ал Райян"нинг кореялик легионери Мёнг Жин Ко ҳисобни очди. Бўлим ўртасида Жавод Акил рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси ичида туртиб юборди. Натижада ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан Табата муваффақиятли фойдаланиб, жамоасининг ҳисобига яна битта гол ёзиб қўйди. 

Турсунов учрашувда тўлиқ, 90 дақиқа тўп тепди.

"Умм Салал" - "Ал Райян" 0:2 (0:0)

Голлар: Мёнг Жин Ко (46), Табата (72)

"Умм Салал": Баба Малик, Веллингтон, Исмоил Дахқони, Жавод Акил, САНЖАР ТУРСУНОВ, Рами Фаёз, Муҳаммад Хамис, Диаб ал Анаби, М.Эл Хамдоуи, Сагбо, Исмоил Маҳмуд.

"Ал Райян": Қумар Барри, Муса Хорун, Ҳамид Исмоил, Виера, Муҳаммад Жумаа, Отавио, Табата, Касерас, Мёнг Жин Ко, Серхио Гарсия, Себастьян Сория.

Қатар юлдузлар лигаси жадвали билан танишинг.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia