UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Боруссия" Холандни сотмайди  0 18:22Грузия чемпионатида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи "Сурхон" билан шартнома имзолади  1 18:01"Арсенал" ёзда Эдегор билан шартнома имзолаши мумкин  1 17:38Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ  0 17:16"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда  0 16:55Карикатура: Мбаппенинг орзуси барибир "Реал"!  7 16:51Николо Скира: Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин  38 16:28"Реал" ҳимоячиси Алаба коронавирусга чалинди  1 16:19"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"  9 16:08"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"  78 16:05Ёзги келди-кетдилар ёхуд энг кўп ўзгариш қайси жамоада?  5 16:04"Вильярреал" Альбиоль билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  0 15:47Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди  10 15:40Жо Харт "Селтик" ўйинчисига айланиши мумкин  0 15:16Football Italia: "Рома" Элдор Шомуродов борасида "Женоа"га таклиф билан чиқди, аммо...  36

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди? Янгиликлар

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

Яйпаннинг "Турон" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Клуб яқинда тожикистонлик ҳимоячи, "Хўжанд" футболчиси Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи бу мавсум Тожикистон чемпионатида 11та учрашувда 1та гол урган ҳамда жамоадошининг 1та голига ассистентлик қилган. Жорий йилги ОФК кубогида эса 3та баҳсда иштирок этди. Легионер сифатида эса 2018 йилги мавсумда Малдив чемпионати иштирокчиси "Виктория СК" клубида тўп тепган. 

Куни кеча "Турон"нинг янги аъзосини суҳбатга чорладик ва бир нечта саволлар билан юзландик.

- Фирдавс, "Турон" жамоаси сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Икки ҳафта олдин агентим Кова Тилавпур бир қатор клублар менга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди. Якунда "Турон" вариантида тўхталдик. Ўйлайманки, қабул қилган қароримиз нотўғри бўлмайди. Янги жамоамда бор кучим билан ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан. 

- Таклиф айнан ким томонидан бўлди? Мураббий ёки раҳбарият...

- Раҳбарият бош мураббий билан биргаликда ўйинларимни кўриб, таҳлил қилиб чиқишган экан. Шундан сўнг агентим билан алоқага чиқишган. 

- Бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлганини айтиб ўтдингиз. Нима учун айнан "Турон"да тўхталдингиз? Клуб сизни нимаси билан эътиборингизни торта олди?

- Клуб ҳақида керакли маълумотларга эга бўлганимдан сўнг "Турон"га ўтишга қарор қилдим. Яратилган шароитлар, мақсадлар ва вазифалар жамоанинг келажаги борлигига ишора қилмоқда. Шу боис таклиф келиб тушгач кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. Боз устига жамоа ташкил этилганига кўп бўлмаган. Суперлигада дебютини ўтказмоқда. Шу боис улар юқори ўринлар учун яхши таркиб йиғишга ҳаракат қилишмоқда. Мени бу хурсанд қилди. Клубда олдинга интилиш бор. 

- "Турон"да сиздан олдин Умаржон Шарипов тўп тепди. Ундан керакли тавсияларни олдингизми?

- Тўғрисини айтсам у билан ҳали боғланганим йўқ. 

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Ўзимнинг энг яхши қирраларимни ва иқтидоримни кўрсатмоқчиман. Мураббий билан мендан нимани истаётганини гаплашиб олдик. Жамоага фойдам тегиши учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишга тайёрман. Шунингдек клубнинг мақсадига етишиши учун ёрдам беришни истайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+4   
14 июл 11:14:38
Davronov Nodirbek
tojiklarni eng yaxshilarini olorish kerak ular jon didi bzga keliwni, koshki ehsonga oxshab kucli bob ciqsa
+3   
14 июл 11:15:57
Nozimboy
Хумойин билан сардор абдурайиппам туронда эканми мунжанлда туронда яна ишитдикда деп чикасила
+1   
14 июл 11:21:54
TuRoNYaYpAn777
Nozimboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хумойин билан сардор абдурайиппам туронда эканми мунжанлда туронда яна ишитдикда деп чикасила
Xa Turonga utibdi Sportsuz dan uqidim
   
22 июл 07:35:19
Asilbek Avazov
Shu futbolchi endi Turonda qolsin dostlar turon yashi club lekin meni fikrim shu futbolchini qolishin istayman va keyin o'zmiz futbol ko'shli tayorlash kerak uni uchun cheti murabiylar kerak Angliya italiya firansiya germaniya futbolchilarmiz oylik ko'tarish kerak qachimi 700000 so'mga ko'tarishimiz kerak meni fikrim shu dostlar uzmida pora xurlarni xam yo'tishimi kerak fikrim inobat ka oling dostlar futbol bu kurash futbol muxlislarim fikrim qo'lab quvvatlang
   
14 июл 12:15:36
Ahmadjon_Kozimov
Ишкилиб яхши уйинчи булсин. Олга Турон, Турон олга
   
14 июл 12:15:35
Ahmadjon_Kozimov
Ишкилиб яхши уйинчи булсин. Олга Турон, Турон олга
   
14 июл 11:45:01
Зохирбек
Хой ошналар тезрок академияни юргазворинглар качон ишга тушади,кишда ашиндан мутахассис келганда фойдаланмийсизларми?
Водийда Яйпан углонлари ичида юлдузчалардан юлдуз килодигон инсонни хурмат киламиз ва ишонамиз?
Турон олга!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика