

“Рубин”га қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилади
Хабарингиз бор, “Турон” жамоамиз куни кеча Россия Премер лигаси вакили, Қозоннинг “Рубин” клубига ўртоқлик учрашуви ўтказди. Жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра эртага, 18-июл, сешанба куни иккинчи назорат баҳси ҳам ташкил этиладиган бўлди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви.
"Рубин" (Россия) - "Турон" (Ўзбекистон)
18 июль, сешанба. 19:30.
"Ак Барс Арена" стадиони.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи тўқнашувида россияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Қозон клуби сафида ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев учрашувни асосий таркибда бошлаган. Рустам Ашурматов эса ўйинга захирадан қўшилган.
Ўртоқлик учрашуви. "Турон" Қозонда "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди
Эшитдик-да! "Турон" "Рубин" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади



