

Унда Туркманистоннинг иккита клуби ҳам иштирок этади. Кеча "Олтин Аср" ва "Аҳал" клублари учун Ашхобод-Турменобод йўналиши бўйича чартер рейс тақдим этилди. Жамоалар "Фарап" назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятига ўтишади. Сўнгра поездда Тошкент шаҳрига етиб боришади.
Эртага тонгда "Олтин Аср" Тошкент-Душанбе рейси билан Тожикистонга учиб кетади, пайшанба куни "Аҳал" Тошкент-Бишкек рейси билан Қирғизистонга учиб кетади. Туркманистон клублари ана шунақа жуда узун йўл босиб ўтишади.
Иккала жамоа ҳам 14 май куни 1-тур учрашувини ўтказади.



