

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса "Башакшехир" футболчилари устун келди.
Қайд этиш жоиз, "Фатих Карагумрук" таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Шунингдек, у пенальтилар сериясида жамоасининг тўртинчи зарбасини аниқ ижро этди, аммо жамоа серияда 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.



