

Футболчи умумий гуруҳда ишлашни бошлади.
31 ёшли футбочли сўнгги бор 29 январь куни "Реймс"га қарши баҳсда 85 дақиқа ўйнаган эди. У кейинги икки учрашувни мушак шикастланиши туфайли ўтказиб юборди.
5 февраль куни 31 ёшини нишонлаган Неймар яна ПСЖ сафида майдонга тушишга тайёр.
Парижликлар 8 февраль куни "Марсель" билан Франция Кубогида, 11 да "Монако" билан чемпионатда, 14 да "Бавария" билан Чемпионлар лигасида тўқнаш келади.



