"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди
22 авг 2025 17:48
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди
Лондон жамоасининг швециялик ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски жароҳати сабаб бу йил жамоасига ёрдам беролмайди.
"The Guardian" хабарига кўра, 25 ёшли швециялик футболчи жароҳати туфайли бу йил майдонга тушмайди. Ярим ҳимоячининг тиззасидан олган жароҳати дастлаб кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди.

Қайд этиш жоиз, "шпорлар"нинг яна бир креатив ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон яқинда ўзининг хочсимон боғламини узиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Деян Кулусевски ўтган мавсум "Тоттенхэм" сафида Англия чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган. Швециялик футболчи лондонликлар таркибида 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар