

"Шпорлар" хавбеки Эрик Ламела тиббий кўрикдан ўтиш учун Испанияга келди. "Севилья" ярим ҳимоячиси Брайан Хиль эса Англия клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.
"Тоттенхэм" алмашинув доирасида "Севилья"га қўшимча 25 миллион евро миқдорида пул тўлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Хиль ўтган мавсумни "Эйбар"да ижарада ўтказди. Футболчи Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



