“Тоттенхэм” ва “Арсенал” 13 йил олдинги ишини такрорлади

Англия лига кубогининг 1/16 финали босқичида “Тоттенхэм” “Кристал Пэлас”га 0:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Аввалроқ Лондоннинг бошқа клуби “Арсенал” худди шу босқичда “Манчестер Юнайтед”да 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетганди.

Иккала Лондон клуби бундан 13 йил олдин, 2005/06 йилги мавсумда ҳам 1/8 финалга чиқа олмаслик ҳолатига дуч келганди.

АПЛда эса 23 турдан сўнг“Тоттенхэм” 3-ўринда бораётган бўлса, “Арсенал” 5-поғонани банд этиб турибди.


Манба: Gracenote Live