

"Тоттенхэм" 33 ёшли хорватиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.
"Иван Перишичнинг "Интер" билан шартномани узайтириш борасидаги қарори бекор бўлишга яқин. Овда эса "Тоттенхэм" устози Антонио Конте бор", - деб ёзди журналист Маттео Моретто.
Перишичнинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, шу сабаб у ёзда жамоадан эркин агент мақомидан кетиши мумкин.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум 48та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассист қайд этди.



