«Тоттенхэм» – МЮ учрашувида Англия премьер-лигаси рекорди янгиланди
01 фев 2018 09:45
Янгиликлар
«Тоттенхэм» – МЮ учрашувида Англия премьер-лигаси рекорди янгиланди
Кеча Англия премьер-лигасида томошабинлар ташрифи борасида янги рекорд ўрнатилди.
25-турдан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Манчестер Юнайтед» (2:0) учрашувига 81 978 томошабин келди. Бу 1992 йилда ташкил этилган Англия премьер-лигаси учун янги рекорд бўлди. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.
Олдинги рекорд ҳам «Тоттенхэм»нинг «Уэмбли»да ўтказган учрашувида қайд этилганди. 7-турда «Ливерпуль» билан баҳсга (4:1) 80 827 мухлис келганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар