

Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Таъкидланишича, француз клуби ўйинчисини сотишга қарши эмас. Трансфер нархи 40 миллион фунт стерлинг атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Юнайтед" "Ницца" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ва бу трансфер учун қанча пул тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди.




