"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди

Khoja
25 авг 2025
"Тоттенхэм" ҳужумни кучайтириш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Лондон клуби "Манчестер Сити"нинг қанот вакили Савиньо сотиб олиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Жамоа футболчининг трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Ҳозирча томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Яқин кунлар ичида трансфер тафсилотлари маълум бўлади.

Аввалроқ, "Тоттенхэм" бразилиялик вингер учун 60 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ бу сумма "шаҳарликлар"ни қониқтирмаганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com