"Тоттенхэм" Кейнга "Бавария"да тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берди

Aziz Tukhtamuradov
11 авг 2023
"Тоттенхэм" Харри Кейнни "Бавария"да тиббий кўрикдан ўтиш учун қўйиб юборди, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

"Бавария" бугуноқ ҳужумчининг трансферини расмийлаштирмоқчи. 

Аввалроқ Кейн "Тоттенхэм"ни тарк этиб, "Бавария" сафига бориб қўшилиш қарорига келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчи мюнхенликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди. 

Ушбу трансфер орқали "Тоттенхэм" 100 миллион евродан ортиқ пул ишлаб олади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano