

Дарвозабон Лондон клубига текинга тушади, чунки унинг "авлиёлар" билан келишуви келаси ёзда тугайди. Трансферни якунлаш учун Форстер тиббий кўрикдан ўтса бўлгани.
34 ёшли Форстер жорий мавсумда "Саутгемптон" сафида барча мусобақалар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 44 та гол ўтказиб юборди. У 2013-2017 йилларда Англия терма жамоаси учун 6 та ўйинда иштирок этган ва дарвозасидан 7 та тўп олиб чиққан.



