

Бу билан Жозе Моуриньо жамоасининг ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди – уч мағлубият, икки дуранг. Декабрь-январь ойларида “шпорлар” 4 ўйинлик ғалабасиз серияни қайд этишганди.
Сўнгги марта лондонликлар 16 февраль куни сафарда “Астон Вилла”ни (3:2) таслим этишганди.
“Тоттенҳэм” 41 очко тўплаб, айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 8-поғонани банд этиб турибди.




