

"The Guardian" хабарига кўра, 29 ёшли футболчини 6 ҳафтага дисквалификация қилишган ва 83,5 минг еврога жаримага солишган.
Қайд этилишича, англиялик футболчи акасига ўзининг "Севилья"га трансфери борасида хабар берган ва акасини ушбу ҳолат учун ставка қўйишга ундаган.
Эслатиб ўтамиз, Старриж айни дамда эркин агент мақомида бўлиб турибди.



