Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафида россиялик ҳужумчи кўрикдан ўтмоқда
11 янв 2018 13:29
Янгиликлар
Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафида россиялик ҳужумчи кўрикдан ўтмоқда
"Истиқлол" клубининг россиялик ҳужумчиси Дмитрий Барков Тошкентнинг "Локомотив" клуби кўригида бўлиб турибди.
Дмитрий Барков "Локомотив" сафида Дубайдаги йиғинга учиб кетди. Бу ҳақда Тожикистон клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълумот учун, 1992 йил туғилган Барков 2017 йил январь ойидан буён "Истиқлол"да ўйнаб келмоқда. Бунга қадар Эстониянинг "Нарва-Транс", Россиянинг "Коломяги", "Карелия", "Тосно" ва "Калуга" каби клубларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин "Насаф" сафида Туркиядаги йиғинга яна бир "Истиқлол" футболчиси Жаҳонгир Алиев учиб кетганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар