

Дмитрий Барков "Локомотив" сафида Дубайдаги йиғинга учиб кетди. Бу ҳақда Тожикистон клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълумот учун, 1992 йил туғилган Барков 2017 йил январь ойидан буён "Истиқлол"да ўйнаб келмоқда. Бунга қадар Эстониянинг "Нарва-Транс", Россиянинг "Коломяги", "Карелия", "Тосно" ва "Калуга" каби клубларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин "Насаф" сафида Туркиядаги йиғинга яна бир "Истиқлол" футболчиси Жаҳонгир Алиев учиб кетганди.



