Тошкентда ОФКнинг “А” лицензияси бўйича мураббийлик курси бошланди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2023, 13:24
Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ОФКнинг “А” лицензияси бўйича мураббийлик курсига старт берилди.

Ушбу курс жараёнини ОФК ва ЎФА инструктори Усмон Тошев бошқариб бормоқда. Инструктор ассистенти сифатида Бахтиёр Дадаматов фаолият олиб боряпти. Координатор вазифасини эса Дилмуҳаммад Абдуллаев бажармоқда. 22 нафар мураббийлар иштирок этаётган мазкур ўқув курсида тингловчиларга назарий ҳамда амалий кўникмалар бериб борилиши кўзда тутилган. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz