Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясидан 2-лига учун супер мусобақа!

Narzulla Saydullayev
23 янв 2020
17-22 февраль кунлари Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан 2-лига жамоалари учун, янги мавсум олди тайёргарлигини янада яхши ҳолатда бўлиши учун "Тошкент Кубоги"-2020 мусобақасини ташкил қилади.

Қувонарлиси шундаки, илк маротаба мусобақа ғолиблари моддий рағбатлантириладилар. "Тошкент Кубоги" соҳиби 5 миллион сўм миқдорида ютуққа эга чиқса, финалчи 3 миллион сўмга эга бўлади.

Мусобақада Тошкент шаҳар ФАнинг аттестациясидан ўтган 2-лига жамоалари иштирок этадилар.

"Бугунги кунда футболимиз жадал ривожланиш остонасида турибди. Барчамизнинг эътиборимиз Олимпия терма жамоасига қаратилгани сир эмас. Кейинги олимпия ўйинларига тайёргарликни Тошкент шаҳаор футбол ассоциацияси бугундан бошлаб юборди. 2020 йилги мавсумда сизларни турли хил совғалар кутиб турибди деб айта оламан. Бу борада Ўзбекистон Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва ҳомийларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришга ваъда беришган. Биздан фақат яхши савиядаги иш талаб қилинади холос", - дейди ТФА 1-Вице-президенти Алишер Полатов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia