

Мазкур баҳсда ҳисоб "россонерилар"нинг 39 ёшли форварди Златан Ибрагимович томонидан очилди.
Бу швециялик ҳужумчи томонидан топ-5 лигаларда урилган 287-голга айланди. Златан бу борада "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Гордон Хожсонга тенглашиб олди. Топ-5 лигалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
1. Криштиану Роналду ("Ювентус") – 455;
2. Лионель Месси ("Барселона") – 447;
3. Жимми Гривз – 366;
4. Герд Мюллер – 365;
5. Стив Блумер – 317;
6. Дикси Дин – 310;
7. Делио Оннис – 299;
8. Гордон Хожсон ва Златан Ибрагимович – 287.



