Тони Пулис: «МЮ билан ўйинда бизни жуда катта муаммолар кутмоқда»

Narzulla Saydullayev
17 дек 2016
«Вест Бромвич» устози Тони Пулис «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Биз «Манчестер Юнайтед»нинг ўйинлари ёзилган видеоларни томоша қилдик. Улар 4 ёки 5та ютишлари керак бўлган ўйинларда дуранг ўйнашганди.

Агар бошқа кун бўлганида улар бу ўйинларни ютган ва премьер-лига пешқадамларидан бири бўлиб туришган бўларди. МЮ етакчилардан анча ортда демаган бўлардим. Улар тепага интилишмоқда ва бизни баҳсда жуда катта муаммолар кутиб турибди», — дейди Пулис.

Қоооч, МЮ келмоқда...


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com