Тони: "Игуаин мавсум охиригача яна 30та гол уришига гаров ўйнайман"
16 окт 2017 15:59
Янгиликлар
Тони: "Игуаин мавсум охиригача яна 30та гол уришига гаров ўйнайман"
Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Лука Тони жорий мавсум 8та ўйинда 3та гол урган "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаинни қўллаб-қувватлади.
"Менга ишонинг, Игуаинда ҳозирча инқироз. Унга тўпурар кўзи билан қараяпман. У хотиржамликни сақлаши керак. Биз дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳақида гаплашяпмиз. Сиз "Ювентус" ёки "Бавария"да ўйнаб, битта учрашувда гол ура олмасангиз, бир йил ўтгандек туйилади.
Игуаин бу мавсум барча турнирларда 4та гол ургани муҳим эмас. У мавсум охиригача яна 30та гол уришига гаров ўйнайман. Менда инқироз бўлганида жамоадошларим билан ҳазиллашиб, кулиб юрардим. Яхши ишлаётганимни билардим" - дейди Тони.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар