

Манбанинг хабарига кўра, Тухел Дембелени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Лерой Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Агар “Барселона” ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаса, “Бавария” Дембелени сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Дембеле 2017 йилдан бери “Барселона” сафида тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси ёзги трансфер ойнасида тугайди.
Ҳужумчи жорий мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.



