Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"
09 май 2024 03:20
Янгиликлар
Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"
"Бавария" бош мураббийи ҳам футболчилар сингари ҳакамдан норози.
"Реал Мадрид" "Бавария"га қарши ЕЧЛ ярим финалининг жавоб ўйинида супер камбэк амалга оширди. Ҳакам 103-дақиқада "Бавария" томонидан киритилган голдан олдин ҳуштак чалиб юборди. Вазият эса қоидага кўра ВАРга етиб бормади. Мағлуб жамоа мураббийи Томас Тухель ушбу вазият ҳақида гапирди.
"Ўйин охирида биз учун фалокат юз берди. Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши. Қоида бўйича вазият якунланиши керак эди. Биринчи хатони қанот ҳаками қилди, кейингисини бош ҳакам", -дейди Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар