

“Айни пайтда “Бавария” феноменал “форма”да. Жамоада тажрибали футболчилар билан ғалабага чанқоқ иқтидорли ёшлар уйғунлашган.
Мен ЕЧЛ ғолиби сифатида Кейлор Навас билан кўп мулоқотда бўламан, шунингдек таркибмизда ушбу турнирда ғолиб чиққан Ди Мария ва Неймар ҳам бор. “Бавария” бу каби финалларда кўп бор иштирок этган ва ўзига яраша тажрибаси бор. Шу томондан улар нисбатан устунроқ. Аммо бу ҳал қилувчи омил эмас. Барча масала майдонда ҳал бўлади”, дея Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.



