

"Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель клуб чемпионликни қўлга кирита олмаса, ҳамма айбни ўз зиммасига олишини айтиб ўтди.
"Агар биз чемпионликни бой берсак, мен барча жавобгарликни ўз зиммамга оламан.
Баҳоналар қидирмайман ва кейинги мавсум яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламан", -дейди Томас Тухель.
Маълумот учун, ҳозирда "Бавария" 33 ўйиндан сўнг 68 очко билан Германия Бундеслигаси пешқадами ҳисобланади. "Боруссия Д" ҳисобида эса 1 очко кам, аммао дортмундликлар захирасида битта ўйин бор.



