UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  3 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  4 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  22 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  16 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак" Янгиликлар

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"

"Бавария" янги бош мураббийи Томас Тухель таништирув маросимида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бавария" билан шартнома имзолаш мен учун катта шараф. Оливер Кан, Ҳасан Салиҳамижич, Герберт Хайнер ва Ули Хёнессга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чет элда узоқ вақт ишлаган бўлсангиз ҳам, "Бавария"нинг аҳамиятини тушунасиз.

Клубнинг ДНКси ғалаба қозонишга чорлайди. "Бавария" ҳақида гап кетганда, ҳар доим ғалаба қозониш ва унга қандай эришиш тушунилади. "Бавария" Европанинг иқтидорли футболчиларини жамлаган энг зўр жамоалардан бири ҳисобланади. Мен бу таркиб билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Мавсум учун мақсадлар? Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак, шунда биз ҳар учала турнирда ҳам соврин ютиш имкониятига эга бўламиз. Албатта, бу хавф билан бирга келади. Аммо биз босим ва стрессни яхши кўрамиз. Гап вазифага ишончли ёндашиш ҳақида кетмоқда – биз ҳар учала совринга даъвогар бўлишни истаймиз", – деди Тухель "Бавария" матбуот хизматига.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика