Томас Парти "Арсенал"да либосдаги рақамини ўзгартирди

Alisher
29 июн 2021
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томас Парти клубдаги рақамини ўзгартирди.

Олдинроқ футболчи "18" рақам остида тўп тепаётганди, энди у "5" рақам остида ҳаракат қилади.

"Менга "5" рақами ёқади, сабаби бу жамоадаги энг муҳим рақамлардан бири, у мени бахтли қилади. Мен ўтган йиллар давомида ушбу рақам остида ўйнаганман, бу мен учун энг яхши рақамлардан", - дейди Парти.

Парти "Арсенал"да 2020 йилнинг кузидан бери ўйнайди. 28 ёшли ганалик футболчи "канонирлар" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Arsenal